Sunday, November 29, 2015

Стив Жобс нима учун ўз болаларига айфонларни тақиқлаган?


  Стив Жобс ҳали хаётлигида ва «Apple»ни бошқараётган вақтда «iPad»лар олдида жуда кўп ишлашни тақиқлаган. Нима учун? «The New York Times» мухбири Ник Билтон Стив Жобс билан бўлган суҳбатларидан бирида, унга болалари «iPad»ни ёқтиришлари ҳақида сўраганида, у: «Улар ундан фойдаланмайди. Биз уйда болалар янги технологияларга ажратадиган вақтларини чегаралаймиз», - деб жавоб қайтарган.
Мухбир бу жавобни ҳайратли сукунат билан қарши олди. Унга негадир Жобснинг уйи катта сезгир экранлар билан безатилган, «iPad»лар эса меҳмонларга ширинликлар ўрнига тарқатиладигандек туюлган эди. Бироқ буларнинг барчаси хақиқатдан анча йироқ эди.
Умуман, Силикон водийсидаги кўпгина технологик компания бошлиқлари ва венчур капиталистлари ўз болаларига экранлар олдида - компютер, смартфон ёки планшет бўладими, вақт ўтказишларини чегаралашган. Шунингдек, Жобс оиласида гаджетлардан кечалари ва дам олиш кунлари фойдаланиш таъқиқланган. Худди шу тарзда технология дунёсининг бошқа етакчилари ҳам харакат қилишган.
Бу ҳолат бироз ғалати. Бироқ кўпгина ота-оналар охир-оқибат ўз болаларига интернет олдида туну-кун ўтиришга рухсат беришган. Бироқ, AТ гигантларининг бош раҳбарлари бошқалар билмайдиган нарсаларни билишади.
«Wired»нинг собиқ муҳбири ва ҳозирда «3D Robotics»нинг ижрочи директори Крис Андерсон ўз оила аъзоларига гаджетлардан фойдаланиш борасида таъқиқлар жорий этган. У ҳатто мосламаларни шундай созлаб қўйган эдики, уларнинг ҳар бири суткасига икки соатдан ортиқ ишламасди.
«Болаларим мени ва хотинимни технологиялар борасида ўта қайғурганимиз учун фашиcт деб айблайдилар. Уларнинг айтишича хеч бир дўстининг уйида бу каби тақиқлар мавжуд эмас экан», - деб таъкидлайди.
Андерсоннинг беш фарзанди бўлиб, уларнинг ёши 5 дан 17 гача ва таъқиқлар уларнинг барчасига тегишли.
Интернетнинг «хавфли»лиги борасида Андерсон ва унга хайрихоҳ бўлган ота-оналар зарарли контентлар (порнография ва зўравонлик)ни назарда тутишади ва энг муҳими болалар гаджетлардан жуда кўп фойдаланишса, тез орада улар ушбу технологияларга қарам бўлиб қолишади.
Баъзи бир бошқалар эса бу борада анча илгарилаб кетди. «OutCast Agency»нинг директори Алекс Константиноплнинг айтишича унинг беш яшар кичик ўғли гаджетлардан бутун ҳафта давомида фойдаланмайди. Унинг 10 ёш ва 13 ёш бўлган бошқа икки ўғли эса планшет ва компютерлардан кунига 30 дақиқадан ортиқ фойдаланмайди.
«Blogger» ва «Twitter» асосчиси Эван Уилямснинг айтишича унинг икки ўғлида ҳам шу каби тақиқлар мавжуд. Уларнинг уйида юзлаб қоғоз китоблар мавжуд бўлиб, ҳар бир бола ундан исталганича фойдаланиши мумкин, бироқ планшет ва смартфонлардан улар кунига бир соатдан ортиқ фойдаланишлари мумкин эмас.
Тақиқодларнинг кўрсатишича ўн ёшгача бўлган болалар янги технологияларга ўта таъсирчан бўлиб, улар бу нарсаларга худди наркотик воситаларга бўлгани каби ўрганиб қолишади. Шундай қилиб Стив Жобс ҳақ: тадқиқотчиларнинг айтишича болаларга планшетлардан 30 дақиқадан ортиқ, смартфонлардан эса кунига икки соатдан ортиқ фойдаланишга рухсат бермаслик керак. 10-14 ёшли болаларга фақатгина мактаб машғулотларини бажаришлари учун компютерлардан фойдаланишга руҳсат бериш лозим.
Бошқача айтганда АТларга таъқиқ америка хонадонларига яна ва яна кириб бормоқда. Бир қанча ота-оналар болаларига ўсмирлар учун мўлжалланган ижтимоий тармоқлардан (масалан Snapchat) фойдаланишни таъқиқлашмоқда. Бу эса уларга болаларнинг интернетга берилиб кетиш борасидаги хавотирдан озод қилади.
Олимларнинг айтишича янги технологиялардан фойдаланиш борасидаги таъқиқни олиб ташлаш ёши бу - 14 ёш. Бироқ Андерсон хатто ўзининг 16 ёшли боласига «экрандан» ётоқхонада фойдаланишга руҳсат бермайди. «Twitter»нинг ижрочи директори Дик Костола ўз ўсмир болаларига гаджетлардан фақат меҳмонхонада фойдаланишга руҳсат беради. Улар ётоқхонага гаджетларни олиб киришлари мумкин эмас.
Болаларни нима билан машғул қилиш керак? Масалан Стив Жобс болалари билан биргаликда нонушта қилиш ва улар билан доимо янги китоблар, тарих ва ривожланиш, хатто сиёсат борасида муҳокамалар қилишни одат қилган эди. Бироқ оталари билан суҳбат жараёнида болалардан бирортаси iPhoneни ўзлари билан олиб ўтиришлари мумкин эмас эди. Оқибатда унинг болалари интернетдан мустақил бўлиб ўсди.
Сиз бу каби таъқиқларга тайёрмисиз?

Tarjimon: Ilg‘or Rahmatov

No comments: