Wednesday, March 21, 2012

Halisa qanday qilinadi?

Мени блогимда фақатгина линукс ва очиқ кодли дастурий таъминотлар ва уларни таржима қилиш, фойдаланиш ҳақида мақолалар беришга, уларни тўплашга ҳаракат қилгандим, лекин бугун шу анъанани бузиб, ҳалиса номли таомнинг тайёрланиши ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. Бу таомни мен илгари ҳеч қачон татиб кўрмаганман, ҳатто тасаввур ҳам қила олмаганман. Фақатгина лицейимизда бўлган наврўз байрамида ушбу овқатнинг тайёрланишини кўриб, гувоҳи бўлганман. Аёллар сумалакни, эркаклар ҳалисани тайёрлашди.  Сизларда ҳам балким ушбу таом ҳақида тасаввур йўқдир. Шунинг учун бошладим:
1. Битта қўй сўйилиб, суяклари гўштдан ажратиб чиқиларкан. Бизнинг қўйимиз 34 кг чиқди. У ёғ солинган қозонга солиниб, қовуриларкан.

Кейин, адашмасам, буғдой солинарди. Ушбу ҳолат амалга оширилаётганда мен иш билан чиқиб кетгандим. Шундан сўнг капкир билан қўзғаб, қовурила бошланаркан.


Ёғоч болғачага ўхшаш ускуна билан қўзғалавераркан, қўзғалавераркан. Жуда кўп меҳнат қилишга тўғри келаркан. Одамлар навбати билан қўзғайверар экан. Охири аталага ўхшаб, оқ рангга кириб сақичдек чўзила бошларкан. Қисқаси эрталаб бошланган овқат, кечқурунга бориб тайёр бўларкан.


Охири устини ёпиб, димлаб қўйишаркан, лекин афсуски, бу йил ушбу таомни еб кўриш насиб қилмаган экан.

No comments: