График муҳитда “Synaptic”, “Ўрнатиш ва олиб ташлаш”, “Adept” дастурлари ёрдамида амалга оширса бўлади.
Терминалда эса “aptitude” ёрдамида ёки “apt-get” буйруғи билан амалга ошириш мумкин. Мен “apt-get” буйруғидан фойдаланишни абзал кўраман. Масалан,
sudo apt-get install “дастур номи” – дастурларни ўрнатиш учун;
sudo apt-get remove “дастур номи” – дастурларни олиб ташлаш учун;
sudo apt-get autoremove – илгари ўрнатилган, эндиликда эскирган ёки кераксиз бўлган файлларни ўчириш учун;
sudo apt-get -f install – хато билан ўрнатилган дастурларни тўғрилаб ўрнатиш учун ишлатилади.
Агар сиз ўрнатилиш манбасига Убунтуни компакт дискини ёки DVD дискини қўшмокчи бўлсангиз, “sudo apt-cdrom add” буйруғидан фойдаланишингиз мумкин.
Ўрнатилиш манбасига қўшилган репозиторийлар ва бошқа манзилларнинг ҳаммаси/etc/apt/sources.list да сақланади. Агар у ерга ўзгартириш киритмоқчи бўлсангиз, терминалда бирорта муҳаррирдан фойдаланишингиз керак. Мен “nano”муҳарриридан фойдаланаман ва уни қўйидаги буйруқ билан амалга ошираман:
sudo nano /etc/apt/sources.list
Бу ерга сиз керакли репозиторийларнинг манзилларини киритишингиз мумкин.
No comments:
Post a Comment