Ўрнатиш жараёни тугагандан сўнг сиз асосий мослашларни "drakconfig" билан мослашингиз мумкин. Бунинг учун "Бошлаш" яъни виндовсдаги "пуск" (инглиз тилида start) > Тизим > Мослаш > Компьютерни мослаш ни очиш билан амалга оширилади. Ёки оддийгина alt + F2 тугмаларини босиб, "Бажариш:" га drakconfig коммандасини ёзиб ҳам қилса бўлади.
Янги очилган ойнадан "Тармоқ ва интернет" бўлимини танлайсиз

Шу ердан "Янги тармоқ интерфейсини ўрнатиш ва мослаш (LAN, ISDN, ADSL)" ёрдамида янги уланишни мослайсиз. Мен бу ердан "Ethernet" уланишни танладим, чунки менда тармоқ платаси орқали интернетни қабул қилади.
Агарда бирорта муаммо пайдо бўлса, "Тармоқ интерфейсини қайтадан мослаш" орқали тугрилаш мумкин.
No comments:
Post a Comment